Испания чемпионатининг 15-туридан ўрин олган "Барселона" ҳамда “Депортиво“ клублари ўртасидаги учрашувда у қадар кутилмаган ҳисоб қайд этилди. Ўйинда дастлаб Месси ва Ракитичнинг голлари эвазига "Барселона" олдинда борган бўлсада, меҳмонлар Перес ва Бергантиньоснинг голлари билан жавоб қайтаришди. 

Эндиликда "Барселона" жамоаси ҳисобидаги очколар сони 35та ва иккинчи ўриндаги "Атлетико"да 15 тур ўйинида ғалаба қозониш орқали каталонияликларга етиб олиш имконияти мавжуд.

"Депортиво" ҳисобидаги очколар сони эса 23тага етиб, жамоа олтинчи ўринга кўтарилиб олди.

Испания чемпионати, 15-тур

Барселона – Депортиво 2:2 (1:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 39 Месси, 2:0 – 62 Ракитич, 2:1 – 77 Перес, 2:2 – 86 Бергантиньос.
Барселона – Браво, Пике, Альба (Матье, 77), Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Серджи Роберто, 72), Маскерано, Иньеста, Сандро Рамирес (Мунир, 68), Месси, Суарес.
Депортиво – Люкс, Луизинью (Домингес, 46), Сидней, Аррибас, Хуанфран (Мигел Кардозу, 70), Перес, Бергантиньос, Лауре, Фажр, Наварро, Родригес (Луис Альберто, 58).
Огоҳлантиришлар: Луизинью (41), Лауре (72).