Сурия президенти Башар Асад расмий Вашингтон ва Ар-Риёд уни террорчилар билан музокара ўтказишга мажбур қилаётганини айтди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

“Улар Сурия ҳукумати террорчилар билан музокаралар ўтказишини исташмоқда, мен бунга исталган бошқа давлатда ҳам рози бўлишмасди, деб ўйлайман”, деб айтди Асад EFE нашрига берган интервьюсида.

Асад “мухолифат билан музокара ўтказишга тайёрлигини, бироқ бу мухолифатнинг айнан қандай деб ҳисобланишига боғлиқ”, деб таъкидлаб ўтди.