Бэнкси Стив Жобсни суриялик қочқин қиёфасидаги расмини яратди

Жамият 12 Декабрь 2015 2819

The Independent нашрининг маълум қилишича, Бэнкси исмли рассом Франциянинг Кале шаҳрида янги граффитисини яратди.

Рассом шаҳарнинг қочқинлар катта лагери жойлашган қисмида жойлашган кўприкнинг ён деворига Apple компаниясининг асосчиси, марҳум Стив Жобсни бир қўли билан бор-бути солинган қопни елкасига опичлаб олган, иккинчи қўлида Apple логотипи туширилган мониторни кўтариб олган суриялик қочқин кўринишидаги қиёфасини чизди.

“Бизга кўпинча миграция мамлакатнинг захираларини камайтираётгани ҳақидаги фикрни уқтиришади, бироқ Стив Жобс суриялик муҳожирларнинг ўғли бўлган. У асос солган Apple дунёнинг энг сердаромад компанияси ҳисобланади, у йилига 7 млрд доллардан кўпроқ солиқ тўлайди ва бу компания АҚШ ҳукумати хомслик бу ёш йигитни мамлакатга қўйгани учунгина мавжуддир”, деб айтмоқда Бэнкси ўзининг янги ишига изоҳ бериб.

Жобснинг биологик отаси суриялик Абдулфаттоҳ Жандалий ҳисобланади. Жобс бошқа оилада вояга етган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28953 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 65112 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8211 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125724 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо, Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 944 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1290 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 2786 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар