Бугун 2016 йилги Европа чемпионати учун қуръа ташланади

Спорт 12 Декабрь 2015 3046

Бугун, 12 декабрь куни Париж шаҳрида 2016 йилги Европа чемпионатининг якуний финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда 24та терма жамоа олтита гуруҳга бўлинади.

Турнир йўлланмаси учун 23та терма саралаш босқичида иштирок этди. Йўлланмага эга бўлган терма жамоалар УЕФА рейтингига кўра (14 октябрь ҳолатидаги ўринлар), тўртта саватчага ажратилган. Испания терма жамоаси Евро-2012 турнири ғолиби сифатида 1-саватчадан жой олади.

Мезбон давлат сифатида Франция термаси ҳам биринчи саватчага жойлаштирилган.

Биринчи саватчада шунингдек, Германия, Англия, Португалия ва Бельгия термалари бор.

1-саватча:
Испания, Франция, Германия, Англия, Португалия, Бельгия.

2-саватча:
Италия, Россия, Швейцария, Австрия, Хорватия, Украина.

3-саватча:
Чехия, Швеция, Польша, Руминия, Словакия, Венгрия.

4-саватча:
Туркия, Ирландия, Исландия, Уэльс, Албания, Шимолий Ирландия

Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан биринчи иккита ўринни эгаллаган термалар ва энг яхши натижаларни қайд этган яна тўртта 3-ўрин соҳиблари ҳам йўл олишади.

Қуръа маросими Тошкент вақти билан соат 22.00да бошланади. Бу жараён Uzreport телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Қуръа ташлаш маросимида Рууд Гуллит (Голландия), Биксент Лизаразю (Франция), Оливер Бирхофф (Германия), Ангелос Харистеас (Греция), Антонин Паненка (Чехословакия), Давид Трезеге (Франция) ва Висенте дель Боске (Испания) каби машҳурлар қатнашишади.

2016 йилги Европа чемпионатида илк бор 24та жамоа иштирок этади. Қитъа чемпионати бир ой давом этади (10 июнь - 10 июль). Ўйинларни Франциянинг 10та шаҳри қабул қилади: Бордо, Ланс, Лилль, Лион, Марсель, Тулуза, Сент-Этьен, Ницца, Париж ва Сен-Дени.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар