АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари самолёти томонидан 3 октябрь куни Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги "Чегара билмас шифокорлар" ташкилоти шифохонаси ўққа тутилиши туфайли ҳалок бўлганлар сони 42 нафарга етган. Бу ҳақда БМТ томонидан берилган маълумотда айтилган.

Ташкилот томонидан маълум қилинишича, бу воқеа юзасидан ўтказилган текширувлардан кейин янги маълумотлар олинган.

Ҳисоботда айтилишича, ҳалок бўлганларнинг 14 нафар шифохона ходимлари ва ёрдамчилар, 24 нафари эса беморлар бўлган.

Бундан олдинроқ, ушбу ҳодиса қурбонлари сони 30 нафар бўлгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, 4 октябрга ўтар кечаси Қундуз шаҳридаги "Чегара билмас шифокорлар" шифохонаси АҚШ ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган ва мижозлар ётган ўринларида ёниб кетганди.

4 октябрь куни “Чегарасиз шифокорлар” Қундуздаги фаолиятини тўхтатди.

Пентагон раҳбари АҚШ томонидан Қундузда фожиавий хатога йўл қўйилганини тан олган.

Обама Қундузда шифохона ўққа тутилгани учун "Чегарасиз шифокорлар"дан узр сўраган.