Давлатбек Саъдуллаев: тарихчи Гога Ҳидоятов – тарих илмининг мушкетёри эди

Ўзбекистон 12 Декабрь 2015 2362

11 декабрда 86 ёшида Тошкентда таниқли олим, тарихчи, Ўзбекистон театр ва кино санъатида ўчмас из қолдирган, афсонавий халқ артистлари Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтўраеванинг фарзанди Гога Ҳидоятов оламдан кўз юмди. Бу ёрқин инсон ҳақидаги ўзининг хотиралари билан Россия педагогик ва ижтимоий фанлар академияси мухбир-аъзоси Давлатбек Саъдуллаев бўлишди.

Саъдуллаевнинг айтишича, у Гога Аброрович Ҳидоятов билан Ташқи ишлар вазирлигида, кейинчалик Ўзбекистон миллий университетида (Собиқ ТошДУ) бирга ишлаган. Ҳидоятов энг янги тарих кафедраси мудири ва тарих факультети декани бўлиб ишлаган.  

“Мен уни доимо очиқ, ўз қараши – фанда ва нафақат фанда, балки тарихда ўз ўрнига эга объектив олимнинг қарашига эга муросасиз одам сифатида билганман. Ва унга биргина ўз халқи, ватани тарихидан бўлак ҳеч нима рўкач бўла олмасди. Бу борада у ҳам олим, ҳам инсон сифатида муросасиз эди”, деб эсламоқда Давлатбек Самиевич.

Олимнинг айтишича, кўпчилик Ҳидоятов ҳақида ўз фикридан қайтмайдиган, можароли инсон деган фикр билдиришарди. Бироқ Саъдуллаев уни бошқача инсон: доимо очиқ, меҳрибон, киришимли ва ўз сўзини инкор этмайдиган инсон сифатида эслайди.

Саъдуллаевнинг таъкидлашича, Гога Ҳидоятов далил ва энг майда тафсилотлар билан исталган аудиторияни забт эта оладиган, тарих ва у билан боғлиқ бошқа фанларни мукаммал биладиган маҳоратли нотиқ бўлган.  

Шу муносабат билан олим кейинчалик ТошДУ афсонасига айланган бир воқеани эслаб ўтди. Унинг айтишича, Ўзбекистонга таниқли америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Анжела Дэвис келганда, Ҳидоятов у билан кўришиш бахтига муяссар бўлган. Бу учрашувдан кейин Дэвис Ҳидоятовга шунчалик маҳлиё бўлиб қолганки, агар у уйланмаган бўлганда, унда унга албатта турмушга чиқишга рози бўлишини айтган. Ва бу воқеа кўп йиллар давомида Ҳидоятовнинг ҳамкасблари орасида муҳокама қилиб келинган ва дўстона бир ҳазилга айланиб кетган.

Бундан ташқари, тарихчи ўзбек адабий тилида, рус ва инглиз тилида бирдай аъло даражада сўзлаган. У кўп миқдорда шеърларни ёддан билган. Саъдуллаевнинг айтишича бу бежизга эмас, чунки Гога Ҳидоятов машҳур театр актёрлари оиласи – халқ артистлари Аброр Ҳидоятов ва Сора Эшонтўраеванинг фарзанди бўлган.

Давлатбек Самиевичнинг фикрича, бундай ота-онанинг фарзанди оддий одам бўла олмасди. Гога Ҳидоятов истеъдодли шахс, тарих мушкетёри, рицари бўлган. Ижод борасида ҳам олим жуда сермаҳсул ижод қилган. Унинг қалами остидан кўплаб монографиялар, мактаб ва олий таълим муассалари учун дарсликлар чиққан, улардан ҳозирда ҳам фойдаланиб келинмоқда.

“Унинг бир қатор китоблари Ўзбекистон мустақиллигининг илк йиллари чоп этилган. Бу китоблар шунчалик оммавийлашиб кетганки, ундан кўплаб иқтибослар олинган. Олим ўзининг бир китобини оддийгина қилиб “Менинг она ўлкам” деб номлаган. Бу нимани англатади? Бу Ўзбекистон олим учун ҳақиқатан она ватан, олим ўзининг ҳаётини тасаввур эта олмайдиган ўлка бўлганини англатади. У Ўзбекистонда яшаб, жаҳон миёсидаги тарихчига айланди”, деб хотираламоқда олим Гога Ҳидоятовни.

Давлатбек Самиевичнинг эслашича, Гога Ҳидоятов ўз ҳақида гапирганда, “саҳнада туғилиб, саҳнада вояга етдим” деб айтарди. Унинг учун тарих бу саҳна эди, у эса тарихни севувчи актёр эди. Ва у тарихни ўзидан ўтказадиган роллар асосида тасвирлаб берган. Бу бир актёрнинг тарихий театри эди.

“Биз ажойиб ҳамсуҳбат, олим ва нотиқни йўқотдик. Гога Аброрович донишманд эди ва унинг ҳаётдан кўз юмганидан жуда афсусдаман”, деб афсус-надомат билан ўз сўзини интиҳолади Давлатбек Самиевич.

Кўпроқ янгиликлар