Дмитрий Песков: Россия Дамашққа қурол-аслаҳа етказиб бермоқда

Жаҳон 12 Декабрь 2015 4321

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия Суриянинг қонуний ҳукуматига қурол-аслаҳа етказиб бераётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Россия Сурия Араб Республикасига, Сурия Араб Республикасининг қонуний ҳукуматига қурол-аслаҳа етказиб бермоқда”, деб таъкидламоқда Песков.

Песковнинг таъкидлашича, қурол-аслаҳа халқаро ҳуқуқларга мос равишда етказиб берилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар