Францияда ўтказиладиган Евро-2016 турнирида голни аниқлаш тизими қўлланиши мумкин. УЕФА ташкилоти бош котиби Жанни Инфантино 11 декабрь куни ўтказилган ташкилотнинг ижроия қўмитасида Евро-2016 турнирида голни аниқлаш тизимини жорий қилиш масаласи кўриб чиқилганини маълум қилди.

Шунингдек, бундай технологиядан (тўп дарвоза чизиғини тўлиқ кесиб ўтганини аниқловчи тизим) ЕЧЛ ҳамда Европа Лигасининг кейинги мавсумларида қўллаш масаласи ҳам муҳокама этилган.

Йиғилишда дарвозалар ортида ёрдамчи ҳакамлардан фойдаланиш ҳам амал қилиниши давом этиши айтилган.

Бу борада якуний қарор 2016 йилнинг январида бўлиб ўтадиган йиғилишда маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, голни аниқлаш тизими илк бор АПЛнинг 2013-14 йилллардаги мавсумида жорий қилинган. 2014 йилги мундиалда ҳам бу тизимдан фойдаланилди.