Ғарбий Африкадаги Гамбия давлати президенти Яйя Жамменинг маълум қилишича, бу давлат мусулмон давлат ҳисобланади. Бу ҳақда Bloomberg нашри маълум қилган.

Бу мамалакат 1965 йилгача Буюк Британия мустамлакаси бўлган.

Айни вақтда Гамбия аҳолисининг (1,9 миллион) 90 фоизи ислом динига эътиқод қилади.

Аҳолининг 9 фоизи христиан динига, 1 фоизи эса бошқа маъжусий динларга эътиқод қилади.

Президентнинг айтишича, мамлакатни мусулмон давлати дея эълон қилиш, бошқа динларни чеклашни англатмайди. Ҳукумат ҳар ким истаган динга эътиқод қилиш ҳуқуқига эга бўлишини кафолатлайди.

Унинг қўшимча қилишича, у бу мурожаати орқали аҳолини исломнинг барча қоидаларига қатъий амал қилишини талаб қилмоқчи эмас.