Ироқ ҳукумати яқин икки кун ичида БМТ Хавфсизлик кенгашига Туркиянинг Ироқ шимолига қўшин олиб киргани юзасидан шикоят аризаси бермоқчи, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Шикоятнинг якуний версияси ишлаб чиқилди ва у яқин икки кун ичида Хавфсизлик кенгашига юборилади. Биз Туркиянинг Ироқ ҳудудида қўшинларининг жойлаштирилиши борасидаги фикри қандай бўлишини кутмоқдамиз. Агар бизнинг шикоят қондирилмаса, унда шикоят ташқи ишлар вазирлиги орқали берилади”, деб айтди Ироқ парламентининг хорижий ишлар бўйича қўмитаси бошлиғи Ҳасан Шувайрот.