Ислом Каримов Афғонистондан ҳарбий коалиция кучларининг олиб чиқилишига эътироз билдирди

Жаҳон 12 Декабрь 2015 27762

"Халқаро коалициянинг Афғонистондан олиб чиқилиши минтақадаги вазиятни янада оғирлаштирди", дейди Ислом Каримов Ашхободдаги халқаро конференциядаги чиқиши вақтида.

"Афғонистондаги вазиятга диққат билан эътибор қаратиш зарур. Афғонистондан ҳарбийларнинг олиб кетилиши ва бу мамлакатга молиявий ёрдам кўрсатилиши камайиши вазиятни янада ёмонлаштирди", дея иқтибос келтирилади президент нутқидан Sputnik нашрида.

Ислом Каримовнинг фикрича, айни вақтда дунёда халқаро ва глобал хавфсизлик архитектураси бутунлай ўзгариб кетди.

"Террорчиликни рағбатлантирувчи ҳамда молиялаштирувчи марказлар вужудга келган ва улар жазоланмай қолмоқда", дейди президент.

Ислом Каримов яна бир марта Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги позициясини таъкидлаб ўтган.

Ўзбекистон раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳудудида хорижлик ҳарбийларнинг фаолиятига йўл қўйилмайди ва ўзбекистонлик аскарлар бошқа давлат ҳудудидаги ҳарбий амалиётларда иштирок этишмайди.

Ислом Каримов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Ашхобод шаҳрида бўлиб турибди.

Ўзбекистон президенти ташриф доирасида БМТ Бош ассамблеяси томонидан Туркманистоннинг доимий бетарафлик мақоми тан олинганининг 20 йиллигига бағишланган “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик” халқаро конференциясида иштирок этмоқда.

Маълумот учун, 2001 йилда БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1386 резолюциясига биноан Афғонистоннинг муваққат ҳукуматига ёрдам бериши учун халқаро коалиция кучлари ташкил этилганди. Бу контингент ўтган вақт давомида Афғонистон армиясини ўқитиш ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланиб келди. 2014 йилнинг 31 декабрида эса бу коалициянинг миссияси тугаллангани эълон қилинди. 2015 йилнинг 1 январида НАТО Афғонистонда 12 минг кишидан иборат ҳарбий бўлинма Афғонистон ҳукуматига ёрдам учун қолдирилишини маълум қилди.

Афғонистондаги вазият охирги ойларда ёмонлашди. Аввалига асосан тоғли ҳудудларда фаолият кўрсатган толибонлар эндиликда текисликдаги ҳудудларни эгаллашга киришди. Шунингдек, мамлакат шимолида ИШИДнинг бўлинмаси пайдо бўлди. "Толибон" ва ИШИД рақобатчи ҳисобланади. Шу йилнинг июнида ОАВларда "Толибон" ИШИДга ўз ишларига халақит бермаслик талаб қилинган мактуб йўллагани хабар қилинди. Айни вақтда Афғонистонда тўқнашувлар ва терактлар сони ортган.

Бироз олдинроқ, ИШИД Афғонистон шимолида янги база ташкил этаётгани хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27544 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14546 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55696 Жамият
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 0 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 143 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 126 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1269 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 934 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 683 Жаҳон
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
22:50 / 22.08.2017 179 Спорт
Кўпроқ янгиликлар