Камерун шимолида террорчи ўзини портлатиши туфайли 10 киши ҳалок бўлди.

Дастлабки тахминларга кўра, бу жангари "Боко Ҳарам" аъзоси бўлган.

Махсус хизматлар бу теракт икки террорчи томонидан амалга оширилган бўлиши мумкинлигини айтишган.

"Боко Ҳарам" Нигерия шимолида тузилган радикал ташкилот ҳисобланиб, Чад ва Камерун ҳудудида ҳам ўз таъсирини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ташкилот 2015 йилнинг мартида ИШИДга қўшилганини маълум қилган.