Кобулдаги теракт туфайли Испания элчихонасининг 7 нафар ходими нобуд бўлган

Жаҳон 12 Декабрь 2015 3848

11 декабрь куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги Испания элчихонаси яқинида автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган теракт туфайли элчихонанинг 7 нафар ходими ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ассошиэйтед Пресс хабар тарқатган.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Сиддиқ Сиддиқийнинг маълум қилишича, элчихона ҳудудида афғонистонлик 4 нафар полициячи ҳамда 2 нафар испаниялик ҳалок бўлган.

Бироз ўтиб, Испания ТИВ яна бир полициячи отишма вақтида олинган жароҳатлар туфайли оламдан ўтганини билдирди.

Сиддиқийнинг қўшимча қилишича, терактдан кейин юзага келган отишма чоғида тинч аҳолининг 7 нафар вакили, полициячилардан 2 нафари жароҳатланган.

Унинг айтишича, Афғонистон ҳарбийлари террорчилар ҳужуми вақтида 12 нафар хорижликни қутқариб қолишган.

11 декабрь куни кечга яқин Кобулдаги Ширпур туманида автомобиль портлади.

Бу теракт учун жавобгарликни “Толибон” жангарилари ўз зиммасига олди.

Бугун куннинг биринчи ярмида Афғонистон полицияси мамлакат пойтахтидаги жангарилар йўқ қилингани ҳақида ҳисобот берди.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида АҚШнинг Афғонистондаги элчихонаси Кобулда теракт амалга оширилиши эҳтимолидан огоҳлантирганди.

Кўпроқ янгиликлар