Кубалик ва америкалик амалдорлар икки давлат ўртасида 52 йил муқаддам "совуқ уруш" туфайли тўхтаб қолган тўғридан-тўғри почта алоқаларини тиклашга тайёрланишмоқда.

"АҚШ ва Куба 10 декабрь куни Майамидаги музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги тўғридан-тўғри почта алоқаларини тиклаш юзасидан келишувга эришди", дейилади Америка ташқи сиёсий бошқармаси хабарида.

Бу бўйича шартнома тафсилотлари яқин ҳафталарда ишлаб чиқилади.

Қайд этиш керакки, шу йилнинг мартида АҚШ ва Куба ўртасидаги муносабатлар илиқлашгач, телефон алоқалари тикланганди.

Бундан ташқари, томонлар Кубада интернетдан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш масаласини кўриб чиқмоқда. Айни вақтда кубаликларнинг 25 фоизигина интернетга кириш имкониятига эга ҳисобланади.