Лола Каримова-Тиллаева россиялик марҳум режиссёр Элдар Рязанов хотирасига илиқ сўзлар билдирди

Маданият 12 Декабрь 2015 12533

Лола Каримова-Тиллаева россиялик марҳум режиссёр Элдар Рязанов хотирасига инстаграммдаги саҳифаси орқали илиқ сўзлар билдирди.

”Мен бу чексиз ҳурмат ва муҳаббатдан иборат постимни ажойиб уста – Элдар Рязановга бағишламоқчиман. Мен у ҳақда айтилган ҳаммага аён бўлган маълумотни яна қайта такрорламоқчи, ўтган ҳафта турли манбаларда кўплаб нусхада тарқатилган бир хил қолипдаги қаторларни ёзмоқчи эмасман. Мен бу ерда фақатгина унинг нодир ва ҳозирда жуда камёб бўлиб бораётган эзгулик фалсафаси, самимийлик ва инсон қалби инсонпарварлигининг чуқурлиги учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен шахс бўлиб шаклланаётган пайтимда ўзимга бу фалсафани сингдира олиш бахтига муяссар бўлганимдан миннатдорман ва у биз инсониятга катта маданий мерос сифатида қолдирган асарлари чуқурлигини англай олдим, деб умид қиламан. Менинг гапимда англашилмовчилик йўқ, мен Устага ҳозир, айни дақиқа, айни фурсатда ўзимнинг чексиз ҳурматимни билдираман, чунки инсон руҳи абадий яшайди, деб ишонаман!” деб илиқ сўзлар билдириб ўтди Лола Каримова-Тиллаева кўплаб машҳур фильмлар режиссёри Рязанов хотирасига ҳамда унинг ижодига тегишли шеъридан парча келтирди.

Ё, Тангрим, нафас олиб-чиқаришга улгурмай
Кунлар ўтмоқда чархпалак бўронида.
Ҳаёт – туғилишдан ўлимгача сўқмоқ,
Нотинч, яширин, ёлғиз йўл бироқ.
Тангрим, нафас олиб-чиқаришга улгурмай!

Қор. Ва биз иккимиз қурамиз суҳбат,
Қандай қилиб узоқ қишни енгиш ҳақида.
Уни енгишимиз зарур ва даркор
Баҳорда эшитиш учун чақмоқни такрор.
Тангрим, раҳмат ҳаёт эканимиз учун!

Биз қор ёққанда чиқамиз бирга,
Ва тўртта из қолади бизлардан кейин.
Пойафзалимиздан қолган бу излар
Ортимиздан қолмай, бизни кузатар.
Тангри, мен бўронга хурсандман!

Қани менинг биринчи изларим?
Йўлимнинг боши қор тагида қолди.
Қолганини ҳам бўрон аста тўзғитар,
Раҳмдил тақдирнинг инояти ила...
Тангри, раҳмат кўмагинг учун!

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар