Наманганда 32 кишидан иборат “бункер” фош этилди

Жамият 12 Декабрь 2015 20401

Наманган вилоятида абитуриентларни ноқонуний ўқишга киритиш мақсадида ташкил этилган “бункер” фош этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Поп туманида истиқомат қилувчи Отабек Валиев ўтган йилнинг июнь-июль ойларида Наманган муҳандислик педагогика институти ўқитувчиси Азиз Ходжаев, Молия вазирлиги ҳузуридаги БТПЖ Мингбулоқ туман бўлими бошлиғи Р. Ҳасанов, Наманган муҳандислик технология институти ўқитувчиси Н. Топилдиев, АТБ “Микрокредитбанк” Поп филиали етакчи мутахассиси Ж. Раймалиев, Поп тиббиёт коллежи омборчиси З. Комилов, НамМТИ ўқитувчиси О. Юлдашев, Чуст академик лицейи ўқитувчиси М. Умаров, жами 32 кишидан иборат уюшган гуруҳ – “бункер” тузган. Уларнинг фаолияти учун Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳрида махсус жойлар ташкил этилган. Бу хоналар компьютер ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган. Гуруҳнинг мақсади имтиҳон куни турли ноқонуний йўллар билан талабаларни ўқишга киритиш бўлган.

Шу мақсадда Отабек Валиев ўзига мурожаат қилган 57 абитуриентлардан пул олиб, уларни ўқишга киритишга ваъда қилган. Тўпланган жами пул 18.5 минг долларни ташкил қилган.

2014 йилнинг 1 август куни О. Валиев етакчилигидаги жиноий гуруҳ абитуриентлардан юбориладиган тест саволларини кутиб турган вақтда МХХ ва ИИБ тезкор ходимлари томонидан қўлга олинган.

Бу катта иш вилоятда қизғин муҳокама қилинди. 30дан ортиқ одам аралашган бу иш бўйича суд ўз хулосасини берди. Гуруҳ иштирокчиларига қандай жазолар тайинлангани материалда аниқлаштирилмаган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар