Пентагаон раҳбари Эштон Картер Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйендан ИШИд террорчилик ташкилотига қарши кураш учун тузилган халқаро коалиция доирасида ҳарбийлари сонини кенгайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Spiegel ёзмоқда.

Нашириётнинг хабар қилишича, бу борада ўтган ҳафтада Картер томонидан Ляйенга мактуб йўлланган. Spiegel нашри маълумотига кўра, АҚШ томони Германия ҳарбий контингентини айнан қайси жиҳатдан кенгайтириши лозимлигига ойдинлик киритмаган.

Германия ҳукумати мактубга жавоб қайтармаган. Нашриёт маълумотига кўра, АҚШ коалициядаги бошқа ҳамкорларига ҳам террорчиларга қарши курашда ҳарбийлари сонини кенгайтиришни мактуб орқали сўрамоқда.