Портлаш мамлакат пойтахти Аддис-Абебада содир этилган. Бу ҳақда Fana телерадиокорпорацияси маълум қилган.

Унинг маълумотига кўра, номаълум кимса Гранд Анвар масжидига граната улоқтирган. Натижада бир неча киши жароҳатланган, аммо уларнинг сонига аниқлик киритилмаган.

"Портлаш натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмади. Жароҳат олганлар яқин шифохоналарга ётқизилди", - деб радиоэфирда маълум қилган ҳукумат вакили.

Айни дамда полиция вакиллари воқеа тафсилаотларини ўрганмоқда.