Оқ уйнинг расмий вакили Жош Эрнест АҚШ президент Барак Обама Россия билан келишмовчиликларни олий даражадаги музокаралар орқали бартараф этиш мумкинлигига ишонч билдирмоқда, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Президент Обама Путин билан сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеяси сессиясида музокара ўтказди. Яқинда улар хорижий сафарларида Парижда ва Туркияда етарлича норасмий музокаралар ўтказдилар”, деб айтди Эрнест.

Эрнестнинг фикрича, агар АҚШ ҳукумати келишмовчиликларни бартараф этишга жавобгар бўлса, унда буни олий даражадаги музокаралар орқали амалга ошириш керак.

Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Керри ва Путин ўртасида учрашув режалаштирилганини тасдиқлаганди.