Ўзбекистонлик фермерлар трактор ва комбайнларни борган сари кўпроқ лизингга олмоқдалар

Ўзбекистон 12 Декабрь 2015 5860

Ўзбекистоннинг лизинг операциялари структурасида қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришда биринчи ўринга тракторлар чиқди, деб айтди “Ўзқишхўжмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси вакили матбуот-анжуманида.  

Вакилнинг айтишича, 2015 йилнинг 9 ойи мобайнида бу йўналишда трактор ва комбайнлар етакчилик қилди ва уларнинг ҳиссасига қишлоқ хўжалиги техникасининг жами лизинг етказиб беришларидан мос равишда 35-40 фоизи ва 15-20 фоизи тўғри келди. Бу давр мобайнида 932 та трактор сотиб олинди. Улардан энг кўпи Хоразм (85), Наманган (71) ва Самарқанд (71) вилоятларига етказиб берилди.

“Ўзбекистонда кўплаб трактор ва комбайн турлари ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилиши билан уларнинг нархи арзонлашди ва бунинг эвазига фермер ва деҳконлар кўпроқ техника сотиб олишмоқда. Ҳозирда имтиёзли шартларда лизингга осон сотиб олиш мумкин бўлган трактор ва мини-техникага талаб катта”, деб айтмоқда вакил.

Техника харид қилишга яна бир сабаб, Ўзбекистонда охирги йилларда боғдорчилик хўжаликлари майдони кескин, яъни 2,8 минг гектардан 55,8 минг гектаргача ошди. Натижада боғдорчи фермерлар ўртасида мини-тракторлар ва бошқа махсус техника турларига талаб ошди.

9 ой мобайнида лизингга умумий қиймати 202,6 млрд сўмни ташкил қиладиган 3,4 мингта техника етказиб берилди. Лизинг компания лизинг асосида 690 та турли русумдаги тракторлар, 132 та шудгорлаш трактори, 30 та боғдорчилик ва транспорт трактори, ғалла йиғувчи комбайнлар ва 2,5 мингга яқин бошқа техника турларини етказиб берди.

2001-2014 йиллар мобайнида компания томонидан 1,4 трлн сўмлик лизинг хизматлари кўрсатилди, 52 мингдан кўпроқ қишлоқ хўжалиги техникаси лизингга берилди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар