БМТ Бош котиби Пан Ги Мун 9—10 декабрь кунлари ар Риёд шаҳрида ўтказилаётган Сурия мухолифати учрашувида Саудия Арабистони томонини мақтади.

БМТ матбуот хизмати баёнотида келтирилишича, Суриянинг қўллаб-қувватловчи халқаро гуруҳнинг сиёсий музокаралар олиб боришда позитив динамикани сақлаб қолган.

Аввалроқ эса Сурия президенти Башар Асад Саудия Арабистони ва АҚШ уни террорчилар билан музокара олиб боришга мажбур этишаётгани ҳақида таъкидлаб ўтган эди.