Парижда ўтаётган иқлим масалаларига бағишланган БМТнинг халқаро саммити якуний босқичга кирди. Бу ҳақда Франция ТИВ раҳбари Лоран Фабуис маълум қилган.

"Бизнинг мақсад – глобал исиш кўрсаткичини Цельсий кўрсаткичи бўйича 2 даражага ушлаб туриш. Ана шунда уни 1,5 даражагача чеклаш мумкин бўлади”, - деди Фабуис.

Лойиҳада иқлим тизимига оғирлик туширмаслик, бунинг учун эса 2020 йилдан сўнг Киота протоколига ўтиш ва айнан шу йилдан бошлаб атроф-муҳит манбаларини сақлаш учун 100 млрд доллар маблағ ажратиш лозимлиги назарда тутилди. "100 млрд доллар – бу бошланғич ҳисобланади”, - деб таъкидлади Фабуис.