Петербургдаги Bosch-Siemens заводи Туркиядан бутловчи қисмлар келмаётгани сабабли музлатгич ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқаришни тўхтатди, деб хабар бермоқда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда РБК нашри.

Маълум қилинишича, бутловчи қисмлар ортилган контейнерлар 23 ноябрдан божхонада турибди. Завод кир ювиш машиналари ишлаб чиқаришни декабрь бошидан тўхтатди. 14 декарбдан музлатгичлар ишлаб чиқарилиши тўхтатилади.

Санкт-Петербургнинг саноат сиёсати ва инновациялар бўйича қўмитаси раиси Максим Мейксин бу маълумотни тасдиқлади.

“Кир ювиш машиналари ишлаб чиқарувчи Bosch-Siemens заводи 9 декабрдан тўхтатилди, Бугун музлатгичлар ишлаб чиқариш заводи ўзининг охирги сменасини ишламоқда”, деб айтди Мейксин.

Аввалроқ Петербург автомобилсозлик саноати Туркия билан боғлиқ вазият туфайли ёпилиш хавфи остида тургани маълум қилинганди.

Бу вазият Россия томонидан Туркияга иқтисодий тақиқловларнинг киритилиши билан боғлиқ бўлмоқда.