Наманган тумани ҳокими Поп тумани ҳокими этиб тайинланди.

10 декабрь куни халқ депутатлари Поп туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Унда Наманган вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров иштирок этди ва маъруза қилди.

Сессия ишида ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими Боҳодир Раҳмонов лавозимидан озод этилди.

Шу кунга қадар Наманган тумани ҳокими лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Жавлонбек Йўлдошев Поп тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 26 ноябрь куни Наманган вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг 6-сессияси бўлиб ўтган, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этиб, вилоятга янги ҳоким тайинлаганди.