Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридан ўғирланган ва кейинчалик жасади топилган биринчи синф ўқувчисига ухлатадиган дори беришган ва уни овлоқ жойда ташлаб кетишган. Бу ҳақда Қирғизистон таълим ва фан вазирлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

“10 декабрь тонгида Бишкекдаги 81-ўрта таълим мактабининг биринчи синф ўқувчиси дарсга келмагани маълум бўлади. Бу ҳақда ўқитувчилар унинг ота-онасига хабар беришади. Маълум бўлишича, бола мактабга кетган аммо етиб келмаган эди. Унинг онаси боласининг ҳаёти эвазига 150 минг сом талаб қилинган смс олади. Олиб борилган текширувларга кўра, шу нарса аён бўлдики, болани оиланинг эски дўстларидан бир номаълум сабабларга кўра олиб кетган бўлиб чиқди. Кейинчалик аёл болага ухлатадиган дори беради ва уни ҳушсиз ҳолатда ҳеч ким йўқ овлоқ жойда ташлаб кетади. 11 декабрь куни тунда милиция ходимлари болани ўлиб ётган ҳолда топишди”, - деб маълум қилмоқда Таълим вазирлиги.

Қотилликда шубҳа қилинган шахс, илгари ҳам судланган бўлиб чиққан.