Қирғизистонлик шахс Ўзбекистонга 1 кг дан ортиқ марихуана олиб кирганида қўлга олинди

Жамият 12 Декабрь 2015 2448

Қирғизистонлик шахс Ўзбекистонга 1 кг дан ортиқ марихуана олиб кирганида қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Аброр исмли шахс қўшни Фарғонада яшовчи синглисини кўриш баҳонасида Қирғизистондан Ўзбекистонга 80 гугурт қутисида 520 гр марихуана олиб кирган. Бу “мол”ни у таниши Собир Ориповга пуллаган. Орипов, ўз навбатида, гиёҳванд моддани Тошкентда яшовчи Нодир Камоловга юборган.

Биринчи “операция” ўхшаганидан хурсанд бўлган шериклар бу сафар каттароқ ишни амалга оширишга келишиб олишган. Бу сафар Аброр 170 гугурт қутисида 1 120 гр марихуана олиб киришга муваффақ бўлган. Аммо у Тошкентга юборилганида Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ва МХХ Олтиариқ туман бўлинмаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Кўпроқ янгиликлар