Вьетнам уруши вақтида Америка армияси “Агент Оранж” жунглисида дефолиант ва гербицид аралашмасини қўллашган, бу усул эса вьетнамлик партизанлар яширинган ўсимликларни зарарлаш учун кўзда тутилган эди. Тадқиқотларга кўра, мазкур кимёвий қоришмадан 4,8 миллионга яқин киши заҳарланган, минглаб одамлар қурбон бўлган, яна миллонлаб кишилар эса касалланишган.

Вьетнамнинг шимолидаги камбағалгина қишлоқчада Нгует исмли аёл яшайди. У ҳам уруш четлаб ўтмаган инсонлардан бири: Нгует қўлларисиз туғилган. Барча уй ишларини оёқлари билан бажаради. Нгует ота-онаси билан яшайди ва жиянига ғамхўрлик қилади, бўш вақтида эса китоб ўқийди ва интернетдан фойдаланади.