Саудия Арабистонида шаҳар сайловлари бўлиб ўтмоқда ва унда илк бор хотин-қизлар иштирок этмоқда, деб хабар қилмоқда ОАВ.
Маълум қилишларича, улар сайловларда ҳам номзод, ҳам овоз берувчи сифатида қатнашишмоқда.

Шунингдек, аёллар ва эркаклар алоҳида-алоҳида овоз беришлари белгилаб қўйилган.
Умумий ҳисобда 978 хотин-қиз номзод сифатида рўйхатга олинган. Бу ҳисобда эркаклар сони 5 минг нафарни ташкил этади.