Шайхонтоҳур туманида имом хатибларнинг йиғилиши бўлиб ўтди

Жамият 12 Декабрь 2015 1963

Жорий йил 11 декабр куни “Шайх Зайниддин” жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги жоме масжидлари имом-хатибларининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унга туман бош имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли бошчилик қилди.
Йиғилишда асосий эътибор ақида масалаларига қаратилди. Унда намозхонларнинг билиб-билмай бузуқ ақидаларга кириб кетиши энг долзарб муаммолардан бири экани, одамларни ҳақ йўлга чақириш, уларга Ислом дини ақидасини тўғри етказиш жоме масжиди имом-хатибларининг вазифаси экани таъкидланди. Айниқса, намозхонлар хавфсизлиги бўйича амалга ошрилаётган чора–тадбирларни янада кучайтириш, хусусан, авто туржойлар назорати, масжидга келувчиларнинг сумка ва халталарни текшириш, кузатув камераларини доимий ишлашини таъминлаш каби вазифаларга алоҳида тўхталди.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан берилаётган топшириқларнинг бажарилишига маъсулиятли бўлиш юзасидан имом - хатибларга тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тадбирда жоме масжидларнинг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, истиқболдаги режалари муҳокама қилинди. Йиғилиш сўнгида кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилиниб, кўрсатмалар берилди.

"Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати / Muxlis.uz

Кўпроқ янгиликлар