Террорчилар Суриянинг Ҳомс шаҳри марказидаги касалхона олдида автомобилга ўрнатилган бомбани портлатишди. Бу ҳақда Ҳомсдаги ҳарбийлар орасидаги манбасига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

"Портловчи қурилма ўрнатилган машина Аз-Захра мавзесидаги Ал-Аҳли госпитали биноси қаршисида портлади. Натижада ўнлаб кишилар жабрланди, лекин аниқ сонини айтиш қийин. Жароҳатланганлар тумандаги шифохонага ташилмоқда", деган манба.
Дастлабки маълумотларга кўра, бу портлаш туфайли камида 10 киши ҳалок бўлган.
Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.