Ўзбекистон терма жамоаси сафида гол урмаган футболчилар ТОП-10

Спорт 12 Декабрь 2015 6301

Яман термасига қарши учрашувда Азизбек Ҳайдаров миллий жамоамиз сафидаги дастлабки голини киритган эди.

Шу тариқа у 6577 дақиқалик голсиз сериясига барҳам берди. Биз эътиборингизга Ўзбекистон термаси сафида гол ура олмаётган футболчилар рейтингини тақдим этамиз.

10. Лутфулло Тўраев. 18 ўйин


Тўраев ушбу рейтингнинг кучли ўнлигини бошлаб беради. Лутфулла бу йилги Осиё кубогининг чорак финалида Жанубий Корея дарвозасини ишғол қилганида эди, унинг ўзи бу рейтингга кирмаган, термамиз эса катта эҳтимол билан ярим финалга чиққан бўларди.

9. Фарход Магометов. 20 ўйин
Айни пайтда ПФЛни бошқараётган Магомедов термамиз таркибида 20 та ўйин ўтказган. Ҳимоячи амплуасида ҳаракат қилган Фарход гол урмаган. Иккита ўйинда эса огоҳлантирилган.

8. Фозил Мусаев. 21 ўйин


Фозил бу рейтингни тарк этиши ҳам, ёки янада юқорилиши ҳам мумкин. Мусаев ҳозирча 21 ўйинда бирорта ҳам тўп кирита олгани йўқ. Кўрамиз Бабаян Фозилни ҳам Азизбек сингари гол уришга ундай олармикан.

7. Рустам Шоймардонов. 21 ўйин
Шоймарданов миллий жамоамиз сафида 21 та ўйин ўтказган. У 2 учрашувда сариқ ва яна бир ўйинда қизил карточка олиб ўзини “кўрсатишга” муваффақ бўлган.

6. Ильдар Магдеев. 23 ўйин
Магдеев терма жамоамиз сафида гол урмаган ярим ҳимоячилар орасида етакчилик қилмоқда. У 23 та учрашувда Ўзбекистон термаси шарафини ҳимоя қилиб, ўз ҳисобига 3 та сариқ карточкани ёздириб қўйган.

5. Сахоб Жўраев. 23 ўйин


Жўраев терма жамоа сафида 23 та учрашувда иштирок этиб, 3 та сариқ карточка билан “сийланган”. Афсуски Саҳобнинг термамиздаги ёрқин ўйинлари узоққа чўзилмади. Ваҳоланки иқтидорли ҳимоячи айни пайтда 28 ёшда.

4. Акмал Шорахмедов. 24 ўйин


Шораҳмедов термамиз таркибида рақиблар дарвозасини ишғол эта олмаган. Бироқ унинг биргина голини мухлислар ҳеч қачон унута олишмайди. Жанубий Кореяга қарши баҳсда Акмал ўз дарвозасини ишғол қилганди. Якунда ана шу гол термамизнинг жаҳон чемпионатига йўл олишига тўсқинлик қилган.

3. Шавкат Муллажонов. 39 ўйин


Муллажонов термамиз сафида сал кам 40 ўйин ўтказган. Ана шу баҳсларда Шавкат 11 марта огоҳлантирилиб, бир бора майдондан четлатилган.

2. Алексей Николаев. 42 ўйин
Алексей термамизнинг энг ишончли ҳимоячиларидан бири бўлган. У 42 ўйинда иштирок этган бўлса ҳам, гол ура олмаган. Эътиборлиси Николаев 2 мартадан сариқ ва қизил карточка олган.

1. Асрор Алиқулов. 61 ўйин


Асрор Алиқулов ҳимоя чизиғида тўп сурганлиги учун ҳам рақиб дарвозаларига бирор маротаба ҳам тўп кирита олмаган. У 61 ўйинда майдонга тушиб, 4 марта огоҳлантирилган.

Манба: furkat.uz 

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар