Turkish Аirlines авиакомпанияси декабрь ойида Ставраполь аэропортидан Истанбулга бўладиган учта йўналишни бекор қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

“11, 14 ва 25 декабрдаги Истанбулга бориш ва қайтиш йўналишлари бекор қилинди”, — деб маълум қилди аэропорт.

Маълум бўлишича, йўналишларнинг бекор бўлишига талабнинг тушиб кетиши сабаб бўлган.