Туркия шарқида ҳалокатли йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Dogan агентлиги маълумотига кўра, икки микроавтобус тўқнашиши туфайли 11 талаба ҳалок бўлган ва 6 нафари жароҳатланган.

Маълум қилинишича, Ван вилояти ҳудудида имтиҳонга отланган талабаларни олиб кетаётган микроавтобус бошқа бир микроавтобус билан тўқнашган.
Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари маълум эмас. Айни вақтда ҳодиса сабабларини ўрганиш учун текширув ишлари олиб борилмоқда.