Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ашхободда ўтказилаётган БМТ Бош ассамблеяси томонидан Туркманистоннинг доимий бетарафлик мақоми тан олинганининг 20 йиллигига бағишланган “Бетарафлик сиёсати: тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт йўлида халқаро ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Тожикистон президенти  Эмомали Раҳмон билан учрашди.

Учрашув чоғида президентлар икки давлатнинг ўзаро ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилишган. Учрашувда ёқилғи-энергетика ва транспорт-алоқа соҳасидаги ҳамкорликнинг жиҳатлари ҳақида гаплашишган. Хусусан президентлар Туркманистон-Ўзбекистон-Тожикистон-Қирғизистон-Хитой бўйлаб газ қувури қурилиши ҳамда Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон ўртасидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг амалга оширилиши масаласида гаплашишган.

Шунингдек, суҳбат чоғида раҳбарлар Туркманистон ва Тожикистоннинг халқаро майдондаги сиёсий воқеаларга муносабатини билдириб ўтишган.