Хитойда батареяси “тугамайдиган” смартфон ишлаб чиқарилди

Технология 12 Декабрь 2015 7670

Хитой корпорацияси Oukitel K10000 номли смартфон ишлаб чиқарди. Ушбу смартфоннинг аккумулятори сиғими 10 минг А•соат. Бу 10-15 кунгача смартфон қувватланишга эҳтиёж сезмайди, дегани. “Ҳормас-толмас” смартфонга олдиндан буюртма бериш бошланиб кетган. Бу ҳақда terabayt.uz хабар ёзган.

Oukitel K10000 смартфонининг яна бир хусусияти бошқа телефонни зарядлаш олишидир. Масалан, аккумулятор сиғими 1715 А•соат бўлган IPhone 6S смарфонини K10000 осонгина “тўйдириши” мумкин.

Таъкидланишича, Oukitel K10000 тўла қувват олиши учун 3,5 соат талаб этилади.

Шу билан биргаликда, смартфоннинг айрим камчиликлари йўқ эмас. 1 ГГцли процессор Android Lollipop 5.1 тизимида ишлайди. Бу эса селфи иштиёқмандларига хуш келмаслиги тайин, чунки асосий камераси 8 мегапиксел бўлгани билан олд камера 2 мегапиксел.

Кўпроқ янгиликлар