Сурия ташқи ишлар вазирлиги Хомсда бўлган теракт юзасидан БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.

ТИВда таъкидланишича, жаҳон ҳамжамиятининг жим туриши террорчиларга қўл келмоқда.
“Жимликнинг давом этиши ва бўлаётган терактларнинг муҳокама этилмаётгани террорчиларни қўллаб-қувватлаш манбасига айланмоқда. Улар қатор давлатлардан молиявий ёрдам олмоқда. Уларни қурол-яроғ билан таъминланмоқда, руҳан тайёрланилмоқда. Дунёнинг турли четларидан келаётган террорчилар қуроллантирилмоқда”, — дейилади мамлакат ташқи ишлар вазирлиги тақдим этган маълумотда.