Туркиянинг Анқара шаҳридаги Hurriyet газетаси таҳририяти биносига қуролли ҳужум амалга оширилмаган. Бу ҳақда шаҳар губернаторининг матбуот хизматига асосланиб, Memurlar нашри хабар тарқатган.

"12 декабрь куни соат 17:00да бир қанча нашрлар медиа-марказга қуролли ҳужум уюштирилгани тўғрисида хабар беришди. Текширувлар натижасига кўра, бу маълумот тасдиқланмади", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бинодаги шикастланишлар, хусусан деразалардаги дарз кетишлар ўқ туфайли эмас, балки ҳарорат ортиши туфайли бўлиши мумкин.

Бундан олдинроқ, Анқарада Hurriyet газетаси таҳририяти биносини ўққа тутишгани ҳақида хабар қилинганди.