Англия чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Астон Вилла" ҳамда "Арсенал" клублари ўртасида кечган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди.

Ўйин кутилганидек, шиддатлик ҳужумлар остида бошланди. 8-дақиқага келиб, чап қанотда майдон эгалари қўполлик ишлатишди ва ҳакам 11 метрлик жарима нуқтасини кўрсатди. Жиру пенальтини аниқ ижро этди ва ҳисобни очди. Бу гол орқали у АПЛдаги 50 голини урди.

38-дақиқада эса Аарон Рэмзи иккинчи голни уриб, устунликни мустаҳкамлади.

Шу ҳисоб ўйин охирига қадар сақланиб қолди ва "Арсенал" бу ғалабадан кейин очколари сонини 33тага етказиб, турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.

Англия чемпионати, 16-тур
Астон Вилла – Арсенал 0:2
Голлар: 0:1 – 8, пенальти Жиру, 0:2 – 38 Рэмзи.
Астон Вилла – Гьюзан, Хаттон, Лескотт, Окоре, Бакуна, Верету, Гуйе (Грилиш, 78), Синклэйр, Санчес, Жестед (Хиль, 57), Айю.
Арсенал – Чех, Бельерин, Косьельни, Монреаль, Мертесакер, Ўзил, Рэмзи, Кэмпбелл (Гиббс, 64), Фламини, Уолкотт (Окслейд-Чемберлен, 64), Жиру.