БМТнинг Парижда 29 ноябрдан 12 декабрь кунигача ўтказилган Иқлимий саммити якунида қабул қилинган келишув матни 2016 йилнинг 22 апрель кунида ташкилотнинг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида имзоланади. Бу ҳақда Париждаги саммит иштирокчилари орасидаги манбасига асосланган ҳолда РИА Новости ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Саммит иштирокчилари иқлим масалалари бўйича янги келишувни тасдиқлашгани ҳақида хабар берилганди.

Ушбу келишув матнини барча 195 делегация маъқуллаган.

"Бизнинг мақсад – глобал исиш кўрсаткичини Цельсий кўрсаткичи бўйича 2 даражага ушлаб туриш. Ана шунда уни 1,5 даражагача чеклаш мумкин бўлади”, - деди саммит мезбони, Франция ТИВ раҳбари Лоран Фабуис.

Лойиҳада иқлим тизимига оғирлик туширмаслик, бунинг учун эса 2020 йилдан сўнг Киота протоколига ўтиш ва айнан шу йилдан бошлаб атроф-муҳит манбаларини сақлаш учун 100 млрд доллар маблағ ажратиш лозимлиги назарда тутилган.