“Манчестер Юнайтед»” Хосеп Гвардиолани жамоага олиб келиш ҳуқуқи борасида “Манчестер Сити”дан ўзиб кетиши мумкин.

Сўнгги пайтларда “МЮ” “Бавария”нинг 44 ёшли мураббийи билан музокараларни жадаллаштирди, боиси бунга кеч қолишлари мумкин эди.

Жамоа Чемпионлар лигаси мусобақасини тарк этгач ва АПЛнинг 16 турида “Борнмут”га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлгач, ван Гаалнинг жамоада қолиш масаласи сўроқ остида қолди.

Маълум қилишларича, жамоа Гвардиолани олиб келиш учун барча чораларни ишга солади ва айни дамда бу жараён тезлашган.