"Челси" клубининг собиқ шифокори Ева Карнейро ўзини ишига қайтаришларини талаб қилмоқда.

Суд ушбу ишни 6 январда кўриб чиқади.

Эслатиб ўтамиз, Карнейро "Суонси"га қарши кечган учрашувда (2:2) бош мураббий Жозе Моуриньонинг рухсатисиз футболчига ёрдам бериш мақсадида майдонга тушгани учун ишидан четлатилган эди.

Карнейро аёл киши бўлгани учун Моуриньо томонидан камситилганини рўкач қилиб, ундан товон пули ундиришни ҳам мақсад қилган.

Маълумот учун, "Чарльтон" раҳбарияти эса суд иши якунлангани ҳамоно Карнейрога иш таклиф қилишга тайёр.