Independent: Кэмерон Европа Иттифоқи учун мухожирлар бўйича ён босишга тайёр

Жаҳон 13 Декабрь 2015 1231

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Британияда меҳнат қилувчи Европа Иттифоқи фуқароларига нафақалар тўлашга 4 йиллик тақиқловни киритишдан воз кечишга тайёр. Бу тақиқлов Британиянинг ЕИ билан музокаралардаги талаблар рўйхатидаги асосий бандлардан ҳисобланади, деб ёзмоқда Independent нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, Кэмерон 17 декабрдаги саммитда ЕИ етакчиларига ўзининг ён босиш истаги ва муқобил таклифларни қабул қилишга тайёрлигини намойиш қилади.

Шунингдек, ЕИ Буюк Британияга эркин ҳаракатланиш тамойили таъсиридан вақтинчалик чиқиш имкониятини тақдим қилиши мумкин.

Аввалроқ Кэмерон Буюк Британиянинг ЕИда аъзолик қилишини қайта қўриб чиқиш учун барча шартлар бажарилишини талаб қилаётгани маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар