АҚШнинг Калифорния штати жанубидаги Палм-Спрингс шаҳрида жойлашган мусулмон маркази яқинидаги масжидда ёнғин юз берди. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

Масжид имоми Реймундо Ноурнинг айтишича, ёнғиндан олдин портлашга ўхшаш овоз эшитилган. Унинг сўзларига кўра, масжидга ёнаётган аралашмали шиша идиш улоқтирилган. Маҳаллий ҳукумат ушбу маълумотларни тасдиқламаган.

Полициянинг тахмий фикрига кўра, ёнғинга ўт қўйиш сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.