Куба ҳукумати ва Кредиторлар Париж клуби Кубанинг 11,1 млрд долларлик қарзини реструктуризация қилиш, жумладан 2015 йил 31 октябргача ҳисобланган фоизлар бўйича масалалар ҳақида келишиб олди, деб хабар берилмоқда клуб сайтида.

Келишув матнига кўра, Куба ҳукумати 2,6 млрд долларлик қарзни 2033 йилгача тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Бошқа тафсилотлар келтирмаган.

Аввалроқ Кредиторлар Париж клуби Кубанинг 4 млрд долларлик қарзини кечиб юборгани маълум қилинганди.