Бангладеш жаҳондаги энг қашшоқ мамлакатлардан биридир. Аммо шунга қарамай унинг аҳолиси зич жойлашган.
Мамлакатдаги меҳнат бозори жуда арзон бўлиб, қайд этилишича, Бангладешда бутун Жануби-шарқий Осиё минтақаси бўйича энг кам иш ҳақи тўланади. Шу боис жаҳон бўйича бренд ҳисобланган компания ва фабрикалар ўз ишлаб чиқаришини шу ерда йўлга қўйишга ҳаракат қилади.
Бу ерда ўн соатлик бир кунлик иш куни учун катталарга 2 доллар, кичик ёшдагиларга эса 90 цент тўлашади.


Ҳисоб-китобларга кўра, Бангладешдаги фабрика ва заводларда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган миллион нафар бола ишлайди.


Мабодо кийимингизда “Made in Bangladesh” ёрлиғини кўрсангиз буни ўз меҳнати эвазига 10 цент олувчи 60 фоиз 12 ёшли болалар ёпиштирган.