"МЮ" "Борнмут"га ютқазиб, ғалабасиз сериясини давом эттирди

Спорт 13 Декабрь 2015 1675

Англия чемпионатининг 16-турида "Борнмут" "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ Станислас бурчак зарбасидан тўпни тўғридан-тўғри дарвоза томон йўналтириб, ҳисобни очди. 24-дақиқада Маруан Феллайни мувозанатни тиклади.

Ўйиннинг 54-дақиқасида "Бонмут" футболчиси Кинг томонидан урилган гол эса якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, “МЮ”нинг ғалабасиз серияси беш ўйинга етди. Жамоа охирги ғалабасини 21 ноябрь куни, "Уотфорд"га қарши ўйинда (2:1) қайд этганди. Шундан сўнг "ПСВ" (0:0), "Лестер" (1:1), "Вест Ҳэм" (0:0), "Вольфсбург" (2:3) жамоалари билан ўйинларда очко йўқотилганди.

Айни вақтда жамоа, 16 тур ўйинлари якунланмаган бир пайтда турнир жадвалида 29 очко билан тўртинчи ўринда турибди. Тур якунида "Тоттеҳэм" жамоасида "МЮ"ни қувиб ўтиш имконияти мавжуд.

Англия чемпионати, 16-тур

Борнмут – Манчестер Юнайтед 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 2 Станислас, 1:1 – 24 Феллайни, 2:1 – 54 Кинг.
Борнмут – Боруц, Фрэнсис, Дэниэлс, Смит, Кук, Гослинг, Ритчи, Станислас, Артер (О`Кейн, 86), Кинг (Мюррей, 65), Серман.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Макнейр (Джонс, 90), Бортуик-Джексон, Варела, Блинд, Феллайни (Пауэлл, 74), Кэррик, Лингард (Перейра, 31), Мата, Депай, Марсьяль.
Огоҳлантиришлар: Перейра (41), Артер (84), Боруц (90).

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95817 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46576 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51735 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9347 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20141 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 359 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 167 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 722 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 931 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 564 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар