"МЮ" охирги 3 ўйинининг иккинчи бўлимларида дарвозаларга биттадан ортиқ тўғри зарба бера олмаган

Спорт 13 Декабрь 2015 1007

"Манчестер Юнайтед" клуби Англия чемпионати 16 турида "Борнмут"га қарши кечган учрашувда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Луи ван Гаал шогирдлари бу ўйинга қадар Англия чемпионатида "Вест Хэм" (0:0) ва "Лестер"га (1:1) қарши учрашувлар ўтказганди. Бу ўйинларнинг иккинчи бўлимларида "МЮ" дарвозалар томон фақат биттадан тўғри зарба йўллай олган.

Қайд этиш керакки, Луи ван Гаал мавсум бошидан бери ҳимоявий ўйин услубини қўлламоқда. Айни вақтда 16 турдан кейин 29 очко жамғариб Англия чемпионатида тўртинчи ўринда турган "Манчестер Юнайтед" футболчилари ўтказилган 16та ўйинда 21та гол уриб, 12та ўтказиб юборишган.

Кўпроқ янгиликлар