13 декабрь куни Қозоғистоннинг ьош телеканалларидан бири республика президенти Нурсултон Назарбоевнинг йил якунига бағишланган сўнгги интервьюсини намойиш этди.
Журналистлар мамлакат етакчисига Россия ва Туркия муносабатларида юзага келаётган вазият ҳақида савол беришди.

“Россия ва Туркия муносабатлари билан боғлиқ ҳолат бизни ҳам ташвишга солади. Россия бизнинг яқин қўшнимиз, иттифоқчимиз. Рубль қийматининг пасайиб кетганига ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз. Агар рубль қиймати пасайиб кетмаганида,бизнинг иқтисодимиз янада яхши бўлар эди”, — деди президент.

Президент Қозоғистон ҳудди Россия сингари Туркияга ҳам яхши муносабатда ва зиддиятларнинг бошиданоқ уларнинг муросага келишларини истаганини эслатиб ўтган.