Туркия Ироқ билан юзага келган зиддиятни бартараф этиш режаларини кўриб чиқмоқда. Унга кўра, у ИШИД террорчилик ташкилотига қарши курашаётган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция шафелигида ўз қўшинларини Ироқнинг Мосул шаҳри яқинидаги ҳудудга киритмоқчи. Бу ҳақда Hurriyet Daily News нашри баён қилган.

Маълум қилинишича, Туркия ҳукумати бу борада АҚШ ва Буюк Британия билан музокара олиб бормоқда.

Шунингдек, Анқара Бағдод билан музокара олиб боришни ҳам режалаштирган.