Олимларнинг таъкидлашича, Ердаги сутка давомийлиги узайиб боради

Жаҳон 13 Декабрь 2015 12968

АҚШ, Канада ва Франция геофизиклари Ерда сутканинг давомийлиги ошиб бораётганини маълум қилишмоқда.
Олимлар ўз тадқиқотлари натижаларини Science Advances журналида чоп этишди, у ҳақда қисқача The Guardian сайтида маълум қилинди.
Геофизиклар томонидан ўтказилган ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, 21-аср давомида ердаги сутка кунига 5 миллисекунддан ортиб боради, Ер айланиш ўқи эса шимолий қутбдан яқин юз йил ичида 1 см га силжийди.

Олимлар Ердаги музликлар эриши суръатларини таҳлил қилиб бундай фикрга келдилар. Бу шимолий минтақалардаги (хусусан, Гренландиядаги) материянинг экватор томон қайта тақсимланишига олиб келиши керак, бунинг натижасида сайёрамизнинг ўз ўқи атрофида айланиши секинлашади.

Геофизиклар 2002 йилда океаншунос Вальтер Манк томонидан ўтказилган глобал иссиқлик оқибатида музликлар эришининг Ер айланиши ва унинг оғиш ўқига таъсирига бағишланган тадқиқотини аниқлаштириб ўтишди.

Манк бундай таъсирни аниқламаган, бироқ геофизиклар бу 20-аср давомида денгиз сатҳи кўтарилишининг нотўғри баҳоланиши (2 мм ўрнига 1-1,5 мм деб ҳисобланган) сабабли юзага келганини аниқлашди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71338 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37159 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21507 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81174 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61894 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 565 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 436 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 513 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 222 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 497 Маданият
Кўпроқ янгиликлар